Жорий йилнинг 13–21 сентябр кунлари Ўзбекистоннинг бир нечта шаҳарлари –Тошкент, Хива ва Нукусда анъанавий тадбирга айланган Маданий мерос ҳафталигининг бир қатор ёрқин маданий тадбирлари ўтказилади. Ҳафталик доирасида Ўзбекистон фуқаролари ва хорижлик меҳмонларни мамлакатимиз санъатининг ноёб дурдоналари билан таништириш мақсадида ўндан ортиқ кўргазмалар ўтказиш режалаштирилган. Бу ҳақда ЎзЭОАВМА хабар бермоқда.
Жумладан, археолог, Ўрта Осиё маданияти тадқиқотчиси Леон Семёнович Баршевскийнинг “Ўзбекистон тарихи фотосуратларда”, “Марказий Осиё картографияси: фан ва геосиёсат ўртасида” фотокўргазмалари, “Ўзбекистоннинг 100 та буюк дурдона қўлёзмалари” номли фотокўргазмалари намойиш этилади. Шунингдек, Риштон кулолчилик буюмлари кўргазмаси, Шаҳрисабз ва Самарқанд ёдгорликларига виртуал саёҳат “Замонавий илм-фанда 3Д-технологияси”, видеоарт, Ж.Усмоновнинг “A.Навоий шеърияти” фотокўргазмаси, Миллий банкнинг нумизматик тўплами кўргазмалари ва бошқа кўплаб тадбирлар бўлиб ўтади.
27.11.2021, 22:38
2021 йил 25 ноябрь куни ЎзЭОАВМА Бош дирекцияси ва Экспертлар кенгашининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.Йиғилишда ЎзЭОАВМАга аъзо теле ва радио каналлар раҳбарлари, бош муҳаррирлари, ижодий...15.10.2021, 10:37
Кеча хабар берганимиздек, “Халқаро медиа-холл” тантанали тарзда очилди.Тадбир давомида сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери биринчи ўринбосари Акмал Саидов Халқаро медиа-холл доимий фаолият кўрсатадиган...08.10.2021, 17:22
Бугун, 8-октябр куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонда этноспортнинг ривожланиш истиқболлари” мавзусида халқаро конференсия бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирни Бош...14.09.2021, 19:09
Ўзбекистон уч минг йиллик улуғвор ва муҳташам тарихга эга. Юртимизда жаҳоншумул цивилизациялар, йирик империялар, ҳавас қилса арзигулик шаҳарлар ва бебаҳо меъморий обидалар вужудга келган ҳамда...