darakchi.uz нинг Наманган вилоятидаги махсус мухбири хабарига кўра, Янгиқўрғон туманида жойлашган "Калишо" қишлоғи марказидан катта тезликда ўтиб кетаётган "Кобальт" ҳайдовчиси мудҳиш автоҳалокатнинг сабабчиси бўлди.
У машинасининг тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқариб келаётиб, қарама-қарши йўналишдаги "Дамас"га урилади. Тўқнашув натижасида йўл четида турган "ВАЗ 2106" русумли машина ёнидаги кекса фуқарони ҳам уриб кетади.
Маълум қилинишича, жабрланувчи шифохонада вафот этган.






