1

“Ўзбекистон маданий мероси – янги ренессанс асоси” V халқаро конгресси иштирокчилари Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади

МАДАНИЯТ 13.09.2021, 18:13
Теглар: ЎзЭОАВМА
“Ўзбекистон маданий мероси – янги ренессанс асоси” V халқаро конгресси иштирокчилари Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади

"Биз, “Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори” V Халқаро конгресси иштирокчилари, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш Бутунжаҳон жамияти аъзолари – маданият арбоблари, фан ва маориф ходимлари, журналистлар, кинематографчилар, турли мамлакатлар ва ташкилотларнинг вакилларимиз, лекин барчамизни Сиз раҳбарлик қилаётган мамлакат – Ўзбекистон Республикаси маданий мероси ва тарихига  умумий қизиқиш ва муҳаббат бирлаштириб турибди",–дейилади “Ўзбекистон маданий мероси – янги ренессанс асоси” V халқаро конгресси иштирокчиларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга йўллаган мурожаатида.

Бу йил Ўзбекистон салмоқли сана – мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлади. Юбилей ўзига хос натижаларни сарҳисоб қилиш ва келажакдаги устувор вазифаларни  белгилаб олиш учун сабаб бўлди. Мамлакатда, шу жумладан, фан ва маданият соҳасида амалга оширган кенг кўламли ва туб ислоҳотлар борасида тутган йўлингизни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз.

Ўзбекистонда учинчи Ренессанс учун шароит яратишга қаратилган миллий ғоя, аввало пухта ўйланган маданий сиёсатга асослангани чуқур ҳурматга лойиқ. Айнан маданият мамлакатнинг тикланишига, жамият маънавиятининг юксалишига, одамларнинг, айниқса, ёш авлоднинг ватанпарварлигини тарбиялашга асос бўлади. Ўзбекистонда миллий маданият соҳасидаги тизимли ислоҳотлар туфайли қадимий ёдгорликларни кенг миқёсда тиклаш ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, илмий ва маърифий ишлар янги туртки олмоқда, халқ ижодиёти ҳамда номоддий меросни асраб-авайлаш давлат даражасида қўллаб-қувватланмоқда.

Мамлакатнинг бу меросни асраб-авайлашга қаратилган сиёсати чиндан ҳам таҳсинга сазовор. Сўнгги йилларда у кескин ўзгаришларга дуч келди. Бу Сиздан беқиёс  улкан куч талаб қилгани рост. Сизнинг аждодлар ютуқларига, уларнинг тажрибасини сақлаб қолиш ва такомиллаштиришга бўлган шахсий эътиборингиз ва ҳурматингиз ҳаммамиз учун намунадир.

Сиз ҳар йили илмий кучларни бирлаштиришга қаратилган ноёб ташаббуслар билан чиқасиз. Бу йил мазкур ташаббус Тошкент, Хива ва Нукусда Бутунжаҳон жамиятининг «Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори» V Халқаро конгресси ҳамда «Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида» Халқаро анжуманини бирлаштирган Маданий мерос ҳафталигини ўтказиш билан боғлиқ. Ушбу Ҳафталик давомида, Сизнинг ташаббусларингиз туфайли, биз амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилдик ва истиқболдаги режаларни келишиб олдик. 

Биз, дунёнинг турли мамлакатлари – Европа, Осиё ва Америкадан келган мутахассислар, Сизнинг бу соҳадаги ноёб ташаббусларингизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Ўзбекистоннинг маданий меросини ўрганиш соҳасида иш олиб борар эканмиз, ҳар биримиз Ўзбекистон ҳудудида бронза давридан бошлаб, қадим замонлардан буён ривожланиб келган энг бой маданиятнинг қадр-қимматига ишонамиз. Бу мамлакатнинг энг бой маънавий ва моддий мероси жаҳон цивилизацияси учун абадий қадриятдир.

Анжуман биз учун меросни ўрганиш ва асраб-авайлаш жараёнини янги замонавий босқичга олиб чиқадиган янги ғоялар ва мақсадларга туртки бўлди. Бутунжаҳон жамияти Сизнинг ташаббусларингизни қўллаб-қувватлашга астойдил интилади. Сўнгги йилларда бизнинг Жамият юзлаб нашриёт, тадқиқот, оммавий ахборот воситалари ва илмий-маърифий лойиҳаларни, жумладан, «Ўзбекистон маданий мероси» туркумидаги эллик жилдли расмли китоб-альбомларнинашр этиш бўйича кенг кўламли лойиҳани амалга оширди. Давлат кўмаги туфайли бу жилдлар ҳар бири ўн минг нусхада нашр этилади ҳамда Ўзбекистоннинг илмий ва ўқув муассасаларига, шу жумладан умумтаълим мактабларига текин тарқатилади. Дунё музейларидаги Ўзбекистоннинг маданий мероси ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу туркум устидаги ишлар, ҳужжатли ва бадиий фильмлар яратиш, илмий анжуманлар ўтказиш, мерос ёдгорликларини ўрганиш билан боғлиқ бошқа соҳалардаги лойиҳаларни амалга ошириш давом этмоқда. Сизни ишонтириб айтамизки, биз аввалгидек мамлакатингиз меросини асраб-авайлашга ўз ҳиссамизни қўшишга тайёрмиз.

Умид қиламизки, бизнинг тажрибамиз, кучимиз, Ўзбекистоннинг маданий тикланишига  ёрдам беришга иштиёқимиз Сиз олиб бораётган ислоҳотларга, янги Ренессанс даврига, Ўзбекистон халқларининг бахти ва фаровонлигига ҳисса қўшади! 

Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, кўп қиррали фаолиятингизда, мамлакатни ислоҳ қилиш, Янги Ўзбекистонни яратиш борасидаги улкан ва муҳим ишингизда янгидан янги ютуқлар тилаб қоламиз! 

Ўзбекистон Республикаси халқларига фаровонлик ва тинчлик тилаймиз! 

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш Бутунжаҳон жамияти аъзолари,

«Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори» V Халқаро конгресси иштирокчилари

2021 йил, 14 сентябрь, Тошкент шаҳри.

Шарҳлар

Оила мазусига жиддий ёндошув зарур

27.11.2021, 22:38

2021 йил 25 ноябрь куни ЎзЭОАВМА Бош дирекцияси ва Экспертлар кенгашининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.Йиғилишда ЎзЭОАВМАга аъзо теле ва радио каналлар раҳбарлари, бош муҳаррирлари, ижодий...
"Халқаро медиа-холл ташкил этилиши муҳим тадбирларни ёритилиши учун катта замин яратди" – Акмал Саидов

15.10.2021, 10:37

Кеча хабар берганимиздек, “Халқаро медиа-холл” тантанали тарзда очилди.Тадбир давомида сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери биринчи ўринбосари Акмал Саидов Халқаро медиа-холл доимий фаолият кўрсатадиган...
Ўзбекистонда Этноспорт ассоциацияси тузилди

08.10.2021, 17:22

Бугун, 8-октябр куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонда этноспортнинг ривожланиш истиқболлари” мавзусида халқаро конференсия бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирни Бош...
Якунлар, фактлар, рақамлар,  режалар – Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти V Конгресси ниҳоясига етди

14.09.2021, 19:09

Ўзбекистон уч минг йиллик улуғвор ва муҳташам тарихга эга. Юртимизда жаҳоншумул цивилизациялар, йирик империялар, ҳавас қилса арзигулик шаҳарлар ва бебаҳо меъморий обидалар вужудга келган ҳамда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1