Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги сўнгги 8 ой давомиди амалга оширган ишларини сарҳисоб қилди:
- Агентлик томонидан хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 7 минг 25 нафар меҳнат мигрантига ҳуқуқий ёрдам, 262 минг 161 нафарига маслаҳат хизматлари, 4 минг 853 нафарига ижтимоий ёрдам, 8 минг 268 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди;
- 4 минг 150 нафар меҳнат мигрантига бир марталик моддий ёрдам ажратилди.
- 219 нафар меҳнат мигранти вақтинча хостелга жойлаштирилди.
- Хорижда вафот этган 323 нафар фуқаро жасади олиб келинди.
- 271 нафар хорижда қийин аҳволда қолган фуқаролар қайтарилди.
- Оғир тан жароҳати олган 11 нафар меҳнат мигрантининг тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилди.
- Меҳнат мигрантларининг иш берувчилар томонидан тўланмай турган қарийб 692,7 минг АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақи ва пуллик компенсациялари ундириб берилди.






