Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўлланилган жами вакциналар 17,6 миллион дозадан ошди.
ССВ матбуот котиби бу ҳақда хабар берди.
Унга кўра, 15 сентябрда ҳудудлар бўйлаб 230 380 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилган.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 68 096 нафарни,
- 2-босқич эмланганлар 110 431 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 51 853 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача жами 17 665 698 доза вакцинадан фойдаланилган. Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 10 215 423 нафарни,
- 2-босқичда эмланганлар 5 543 423 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 1 906 852 нафарни ташкил қилди.
Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 3 432 465 нафарни ташкил қилган.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Андижон вилояти (27 623 доза),
📌Наманган вилояти (25 943 доза),
📌Тошкент вилояти (22 128 доза) банд қилган.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Фарғона вилоятида 1 991 751 доза,
📌Наманган вилоятида 1 922 652 доза,
📌Андижон вилоятида 1 917 833 дозани ташкил қилган.