Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-август ойларида 33 та хорижий давлатдан қиймати 9,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган болалар ўйинчоқларини импорт қилган.
Болалар ўйинчоқлари импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,8 млн. АҚШ долларига ошган.
2021 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон болалар ўйинчоқларини энг кўп импорт қилган давлатлар:
- Хитой – 8,3 млн.
- Тожикистон – 516,9 минг
- Россия – 193,3 минг
- Эстония – 87,0 минг
- Корея – 72,8 минг
- Франция – 31,5 минг
- Туркия – 29,2 минг
- Буюк Британия – 26,7 минг АҚШ доллари






