АсосийJamiyat

Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган автобус ҳайдовчига чора кўрилди

'Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган автобус ҳайдовчига чора кўрилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда "Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган автобус ҳайдовчиси йўловчилар саломатлигини хавфга қўймоқда" изоҳи билан видео тарқалиб, кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.

Видео Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилди.

 Қоидаларни четлаб ўтган автобус ҳайдовчиси М.Х.га нисбатан баённома тузилди ва БҲМнинг икки баравари миқдорида жарима белгиланди. Шунингдек, тармоқларда тарқалган видеода бошқа ҳайдовчилар томонидан ҳам қоида бузилганлиги акс этган. Мазкур ҳайдовчиларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар