WAKO – Бутунжаҳон Кикбоксинг ассоциацияси томонидан Будапешт шаҳрида ташкил этилган 26 - Жаҳон кубоги баҳслари давом этмоқда.
Ўзбекистон кикбоксингчилари бугун бешта олтин медални қўлга киритдилар.
Самандар Рустамқулов (Навоий вилояти) 48 кг вазн тоифдасида;
Нормуҳаммад Раҳмонбердиев (Наманган вилояти) 60 кг вазн тоифасида;
Назарбек Маҳмудов (Навоий вилояти) 51 кг вазн тоифасида;
Саидмурод Ҳасанов (Андижон вилояти) 63 кг вазн тоифасида;
Терма жамоамизга бешинчи олтинни мусобақада 91 кг вазн тоифдасида қатнашаётган Ҳусан Баратов (Тошкент шаҳри вакили) келтирди.