АсосийJamiyat

Кеча Ўзбекистонда 501 нафар киши коронавирус билан касалланди

'Кеча Ўзбекистонда 501 нафар киши коронавирус билан касалланди'ning rasmi

2021 йил 19 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 168938 (+501) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 16 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 7 нафари Андижон вилоятида,
  • 4 нафари Бухоро вилоятида,
  • 12 нафари Жиззах вилоятида,
  • 18 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 4 нафари Навоий вилоятида,
  • 10 нафари Наманган вилоятида,
  • 39 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 15 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 22 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 39 нафари Фарғона вилоятида,
  • 10 нафари Хоразм вилоятида,
  • 85 нафари Тошкент вилоятида,
  • 220 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек,кеча кун давомида:  

🔹Қорақалпоғистон Республикасида 16 нафар,  

🔹Андижон вилоятида 28 нафар,

🔹Бухоро вилоятида 4 нафар,

🔹Жиззах вилоятида 12 нафар,  

🔹Қашқадарё вилоятида 18 нафар,

🔹Навоий вилоятида 4 нафар,

🔹Наманган вилоятида 5 нафар,  

🔹Самарқанд вилоятида 40 нафар,

🔹Сурхондарё вилоятида 20 нафар,

🔹Фарғона вилоятида 40 нафар,

🔹Тошкент вилоятида 177 нафар,

🔹Тошкент шаҳрида 265 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 162684 (+629) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этган.

Шу билан бирга , 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1192 нафарни ташкил қилган.

Бошқа янгиликлар