Марказий банк 22 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 1,40 сўмга кўтарилиб, 10 688,10 сўмни ташкил қилди.
Евро 33.70 сўмга ошиб, 12 544,62 сўм бўлди.
Шунингдек, 1 Россия рубли ҳам 0.40 сўмга кўтарилди ва 145,97 сўмни ташкил этди.




