Бугун соат 18:00да Адиблар хиёбонида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “New sight media” студияси ҳамда Ўзбекистон давлат консерваторияси билан ҳамкорликда суратга олинган “Она юрт куйчиси” ҳужжатли фильми премьера қилинади.
Бу ҳақда агентлик матбуот котиби хабар бермоқда.
Кинокартина ўзбек адабиётининг ёрқин вакили Ҳамид Олимжон ҳаёти ва ижодига бағишланган.
Мазкур фильм Сценарий муаллифи Наим Каримов, режиссёр Иброҳим Расулов, оператор Аҳмаджон Содиқов, композитор Дониёр Агзамов, рассом Комил Аллаберганов.