Афғонистоннинг собиқ парламент аъзоларига вақтинчалик яшаш учун Грециядан жой берилди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлигига таяниб ЎзА хабар бермоқда.
Унга кўра, аёллар Нью-Йоркда жойлашган нодавлат ташкилотининг саъй-ҳаракатлари билан Афғонистондан Грецияга олиб борилган.
Улар бу ерда ташқи ишлар маҳкамаси билан афғонистонлик қочоқлар учун миграция ва бошпана олишга доир шароитлар билан танишади, ҳаракатларни мувофиқлаштиришни муҳокама қилади.
Ташқи ишлар маҳкамаси маълумотида айтилишича, бу аёллар ва оилалари мамлакатда бир муддат, яъни АҚШдан ўзлари учун жой ажратилиши ва кўчиб ўтиш масалалари ечим топгунича Грецияда бўлиб туради.