Ўзбекистон ва Қирғизистон тадбиркор аёллари ўртасида бўлиб ўтган “B2B” учрашувлари иккала томон тадбиркорлари учун жуда фойдали бўлди. Музокаралар якунида томонлар ўртасида умумий қиймати 13,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 15 та шартнома ва меморандумлар имзоланди. Бу ҳақда Олий мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева маълум қилмоқда.
"Тадбиркор-аёлларимиз фаолиятидан хурсандман, бошлаган ишлари хайрли ва баракали бўлсин!
Ҳам минтақавий, ҳам икки томонлама форматларда тадбиркор аёллар ўртасидаги амалий ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича лойиҳаларимизни амалга оширишда давом этамиз" дейди Нарбаева.













