АсосийСИЁСАТ

Саида Мирзиёева Ашхободдаги “ОНА. Она табиат” кўргазмасига борди

Президент Администрацияси раҳбари кўргазма табиатга меҳр, ғамхўрлик ва эҳтиром билан муносабатда бўлиш ғоясини санъат орқали ифода этганини таъкидлади.

'Саида Мирзиёева Ашхободдаги “ОНА. Она табиат” кўргазмасига борди'ning rasmi

21 октябрь куни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Туркманистон пойтахти Ашхободда ташкил этилган “ОНА. Она табиат” кўргазмасига ташриф буюрди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, кўргазма унда илиқ таассурот қолдирган. Унда санъат орқали табиат ҳам меҳр, ғамхўрлик ва эҳтиромга лойиқ экани ғояси акс эттирилган.

“Ижодкорлар санъат орқали муҳим бир ғояни акс эттирган: табиат ҳам худди меҳрибон оналардек меҳрга, ғамхўрлик ва эҳтиромга лойиқ. Бу туйғуни, бундай муносабатни фарзандлар онгига ҳам сингдириш жуда муҳим”, — деб ёзди у.

Президент Администрацияси раҳбари кўргазма ташкилотчиларини ҳам табриклади.

“Гурбангули Бердимуҳамедов номидаги хайрия жамғармаси ҳамда Ҳайдар Алиев жамғармасини ушбу ажойиб кўргазманинг очилиши билан табриклайман. Эзгу ва ибратли ташаббус учун раҳмат!” — деди Саида Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Ашхободда Гамхўрликка муҳтож болаларга ёрдам кўрсатиш хайрия жамғармаси вице-президенти Огулжон Атабаева ҳамда Ҳайдар Алиев жамғармаси вице-президенти Лайло Алиева билан учрашган эди.

    Бошқа янгиликлар