Бугун Ўзбекистон футзал терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида босқичида Эронга қарши баҳс олиб борди.
Эроннинг 1-дақиқадаги голи билан бошланган ўйинда умумий ҳисобда 17 та гол киритилди. Учрашувнинг биринчи бўлимида 4:3 ҳисобида Эроннинг қўли баланд келди.
Иккинчи 20 дақиқаликда ҳам Эрон тезкор голлар билан бошлади. Ўз навбатида Ўзбекистон ҳам форсларнинг голларига жавоб қайтаришдан тўхтамади. Бироқ ўйин якунига Баҳодир Аҳмедов шогирдлари ўйновчи дарвозабон билан ҳаракат қилди ва қарши ҳужумларда жазоланди. Ўйин якунида Эрон 9:8 ҳисобидаги ғалаба қозонди.
Ўзбекистон ЖЧ—2021 гуруҳ босқичида Гватемала, Россия ва Миср билан бир гуруҳдан жой олиб, иккинчи ўрин билан плеф-офф босқичига йўл олди. Эрон эндиликда ярим финалга чиқиш учун Қозоғистон билан баҳс юритади.