1

Бутунроссия давлат кинематография институтининг филиали биринчи бўлиб Тошкентда очилади

МАДАНИЯТ 27.09.2021, 08:53
Бутунроссия давлат кинематография институтининг филиали биринчи бўлиб Тошкентда очилади

28 сентябрь — 3 октябрь кунлари ўтказиладиган Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкент филиали очилиши бўлиб ўтади.

Институт «драматургия» ва «продюсерлик» йўналишлари бўйича талабаларни тайёрлайди. Ҳозирги кунда ВГИКга бир гуруҳ ўзбек ёшлари қабул қилинган. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, ВГИКнинг филиали биринчи бўлиб Тошкентда ташкил этилмоқда.  

Қабул жараёнлари ва бошқа янгиликлар ҳақида Кинематография агентлиги Ижро апарати раҳбари Элдор Йўлдошев «Полина Пўлатова билан ИНТЕРВЬЮ» лойиҳасида бу ҳақда маълумот берди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1