Жорий йилнинг 27-28 сентябрь кунлари Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Учрашув давомида хавфсизлик ва минтақавий иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, шунингдек, Афғонистондаги вазият муҳокама қилиниши режалаштирилгани айтилмоқда.