1

Тошкент халқаро кинофестивали доирасида "Ҳинд кино кунлари" бўлиб ўтади

МАДАНИЯТ 27.09.2021, 16:16
Тошкент халқаро кинофестивали доирасида "Ҳинд кино кунлари" бўлиб ўтади

29 сентябрь куни қайта таъмирланган Алишер Навоий номидаги кино саройида (собиқ «Панорама») ҳинд маданияти куни  ўтказилади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Тадбир меҳмонлари сирли Ҳиндистон атмосфераси ва шарқона лаззатни ҳис этиш учун ажойиб имкониятга эга бўлишади.

Маданият кунида Tim Kari, Minas connect каби замонавий мусиқа санъати усталари, Matlyuba show, Gulbahor dance show гуруҳлари, шунингдек, ажойиб хонандалар Gulnora Karimova, Zara и Gita Monk иштирок этади.

Меҳмонларни таниқли гуруҳлар ижросидаги ёрқин ҳинд рақслари,  эсдалик совғалари ва ўз ишининг усталари тайёрлаган ажойиб мазали таомлар кутмоқда.

 Кириш бепул, ярмарканинг ўзи, ўйин-кулги тадбирлари ва таомлар пуллик.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1