1

Таниқли композитор Уолтер Афанасьефф билан ижодий учрашув ўтказилди

МАДАНИЯТ 27.09.2021, 18:46
Таниқли композитор Уолтер Афанасьефф билан ижодий учрашув ўтказилди

Бугун Кинематография агентлиги томонидан “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали олдидан америкалик таниқли композитор, продюсер, икки карра халқаро Гремми мукофоти совриндори Уолтер Афанасьефф билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Шунингдек, АҚШда ижод қилаб келаётган режиссёр Баҳодир Юлдашев билан ҳам суҳбат ўтказилди.

 

Уолтер Афанасьефф ижоди давомида "Титаник", "Оловуддин" ва бошқа шу каби машҳур кинокартиналар билан бирга буюк мутафаккир Мирзо Улуғбек ҳақидаги “Осмон тоқига қўйилган нарвон” ҳужжатли фильми учун мусиқа басталаган.

 

Ижодий суҳбатда замонавий ўзбек кино санъати, ёш кадрлар масалалари, фильмларга мусиқа басталаш бўйича керакли маълумотлар берилди. Шунингдек, мутахассислар кино соҳасидаги ижодий ютуқлари, тажрибаси ва янги лойиҳалари бўйича керакли маълумотларни беришди.

 

Эслатиб ўтамиз, Кинофестиваль доирасида кўплаб ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, анжуманлар ва мулоқотлар бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1