Айни дамда Тошкентда Иқтисодий форум бўлиб ўтмоқда.
Мазкур Форум Ўзбекистонда ислоҳотларнинг янги босқичида илк бор ўтказилиши ҳамда кун тартибида белгиланган масалаларни муҳокама қилиш учун Халқаро молия институтлари вакилларини, дунёнинг таниқли компания ва ташкилотларини ўзида мужассамлаштириш учун ташкил қилинган.
Форумда халқаро молиявий институтлар, хорижий ҳукуматлар, йирик банклар ва инвесторлар, консалтинг ва аудит фирмалардан иборат юздан ортиқ ташкилотларнинг уч юздан ортиқ юқори мартабали вакиллари иштирок этмоқда, дея хабар бермоқда мухбиримиз Мафтуна Жўраева.
Жумладан:
Нуфузли меҳмонлардан:
Жаҳон банки Вице-президенти – Анна Бьерде;
Осиё тараққиёт банки Вице-президенти – Шиксин Чен;
Консалтинг ва аудит фирмалари: “McKinsey”, “BCG”, Big 4 аудиторлар.
Мазкур форум Ўзбекистон халқаро ташкилотлар, компаниялар ва бошқа хорижий ҳамкорлар учун ислоҳотларни амалга ошириш, глобал ташаббус ва ғояларни муҳокама қилиш ва амалга ошириш бўйича “чорраҳа”га айланди, дея баҳоланмоқда.