АсосийJamiyat

Ўзбекистонда яна 448 киши коронавирус билан касалланди, 37 нафар инсон пневмонияга чалинди

'Ўзбекистонда яна 448 киши коронавирус билан касалланди, 37 нафар инсон пневмонияга чалинди'ning rasmi

Ўзбекистонда яна 448 киши коронавирус билан касалланди, 37 нафар инсон пневмонияга чалинди. Бу ҳақда  ССВ хабар берди.

Унга асосан, сўнгги кеча кундузда Ўзбекистонда 450 нафарга яқин кишида коронавирус аниқланган, касалликдан 2 нафар бемор вафот этган. 

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 12 нафари Андижон вилоятида,
  • 9 нафари Бухоро вилоятида,
  • 6 нафари Жиззах вилоятида,
  • 5 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 4 нафари Навоий вилоятида,
  • 9 нафари Наманган вилоятида,
  • 50 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 9 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 3 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 27 нафари Фарғона вилоятида,
  • 8 нафари Хоразм вилоятида,
  • 114 нафари Тошкент вилоятида,
  • 178 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 3 октябрь куни 37 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27337 нафарга етган. Кеча уларнинг 31 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25669 нафарни ташкил қилган.

Бошқа янгиликлар