1

“Муҳаббат тафти”: Арнав жиноятчилар чангалида қолди...

СУҒДИЁНА 13.04.2016, 15:03
Теглар: Сериал
“Муҳаббат тафти”: Арнав жиноятчилар чангалида қолди...

Телеасар қаҳрамонларини қандай саргузаштлар кутмоқда? Сиз севиб томоша қилаётган сериалнинг воқеалар ривожи билан таништиришда давом этамиз.

Саҳифа якунида эса «Муҳаббат тафти» да суратга тушган актёр-актрисалар билан кичик сўровномамиз бор.  Ўтказиб юборманг! 

•  Кхуши Шьямни кузатувга олган. Пистирмада турганида беҳосдан тойиб кетиб, йиқилган Кхушини Шьямнинг шериклари пайқаб қолишади. Салдан кейин у Арнавга тегишли дориларни жўнатма орқали қабул қилади. Далилий ашёларни олиб Кхуши дорихонага йўл олади. 
•  Мадхуматиникига кетаётган Кхуши Арнавни ўғирлашда гумон қилаётган кишилардан бирини учратиб қолиб, унинг ортидан тушади. Жиноятчи Кхушини асир олиб, хонага қулфлаб қўяди. Арнав, Кхушини ҳам ўғирлашганига гумон қилади. Акаш Пайял билан учрашувини унутади. 
•  Жиноятчилар Кхушига озор етказишмоқчи бўлишганида Арнав пайдо бўлади. Муштлашувдан сўнг Арнав ва Кхуши қочишга муваффақ бўлишади. Акаш Пайялдан узр сўраб, биргаликда ҳамкорлик учрашувига боришни таклиф этади. 
•   Арнав ва Кхуши кичик кулбага яширинишади. Шу лаҳзада Арнавнинг ҳиссиётлари оловланиб, Кхушинга капалак совға қилади. Жиноятчилар иккисининг изига тушади. Арнав Кхушининг бошига мушт туширгач, у ҳушидан кетади. Устини беркитиб, ўзи жиноятчиларга таслим бўлади. 
•   Манорама Кхушининг ғойиб бўлганидан хабар топади. Жиноятчилар қўнғироқ қилиб, пўписа қилишади. Манорама Кхушига ёрдам беришга ваъда беради. 
•   Кхуши жиноятчиларнинг манзилини аниқлайди. Манзил томон йўл олганларида Манорама иккисини кузатишаётганини сезиб қолади. 
•   Кхуши ва Манорама жиноятчилардан бирининг кўзига қалампир кукунини сепиб, ташқарига қочади. Тахмин қилинган манзилда Арнав беркитилган уй ҳақида маълумотга дуч келишади. Бироқ уларнинг иши Арнавнинг қочиш ҳақидаги режаларини чипакка чиқаришини билишармикан?  
•   Шьямга ташлангани учун жиноятчилар Арнавни дўппослашади. Шьямнинг жиноятга аралашганидан  Арнав бехабар.  Арнавнинг дуои жонини қилаётган Кхушинга, Нани, Анжали ва Пайял  далда беришга ҳаракат қилишади. 
•  Кхуши, Шьямнинг ботинкасида қон юқини кўриб қолади. Ўзига билдирмай, қондан намуна олиб, таҳлилга юборади. Текширув хулосасига кўра қон намунаси Арнавнинг қон гуруҳи билан бир хил экани тасдиқланади. Кхуши Нанд Кишорега Арнавнинг ўғирлангани ҳақида сўзлаб беради. Бироқ Шьям жиноятчи эканини яширади. 
•  Анжалига сайёҳлик агентлигидан қўнғироқ қилиб, Шьямнинг саёҳатга чиқиш режаси билан таништиришади. Кхуши, Шьямнинг дипломатини топиб олади. Ичида эса калитлар ...
•    Дипломат ичида Арнавнинг қўниш чиптаси топилади. Кхуши, Шьямни чалғитгунига қадар Нанд Кишор дипломатни жойига қайтаради. Кхуши, Анжалидан катта миқдорда пул сўрайди. Бу ҳолат, Шьямнинг назаридан четда қолмайди. 
•  Арнавнинг мол-мулкини сақлаб қолиш учун Кхуши ҳужжатга ўзгартириш киритмоқчи бўлади. Аммо Шьям бунга тўсқинлик қилади. Жиноятчилардан бирининг уяли телефонини топиб олган Арнав, Кхушинга сим қоқади. Кхуши жон ҳолатда ҳақиқий жиноятчи Шьям дейди. Бироқ Арнав уни эшитмайди. 
•  Шьям ва Кхушининг бирга кетганидан Анжалининг жаҳли чиққан. Шьямнинг ишончини қозониш учун Кхуши ва Нанд Кишоре режа тузишди. 
•  Арнав ва Кхуши соғинч азобида... Нанд Кишоре ва Кхуши, Шьямнинг ортидан пойлоқчилик қилишади.

Шарҳлар

Шавкат Комилов суратга олиш жараёнида актрисани ўлдириб қўйишига бир баҳя қолди (видео)

05.11.2019, 00:13

“Ёлғизлар”, “Кўз ёшим”, “Дард” каби ўн бешдан зиёд фильмлари орқали танилган актёр Шавкат Комилов иштирокида видео  тарқалди...Унда актёр, портнёри Азиза Ёқубовани чин маънода ўлдириб қўйишига...
​АСЛИ ТОШКЕНТЛИК БЎЛГАН АКТРИСА MARVEL`НИНГ ЯНГИ СЕРИАЛИДА БОШ РОЛНИ ИЖРО ЭТАДИ

11.07.2017, 14:37

Freeform канали ва Marvel Television “Янги жангчилар” сериалидаги бош қаҳрамон роли ижрочиларини топди, деб ёзади “Anons.uz”. Янги сериалда бош қаҳрамонни асли ўзбекистонлик бўлган 30 ёшли...
“MY5” телеканалида “Уй бекаси” сериалининг янги мавсуми намойиш этилади

19.10.2016, 14:46

“Mening Yurtim” телеканали ижодкорлари янги мавсумни янги лойиҳа ва телешоулар билан бошлашди ва янги сериаллар ҳақида ҳам унутиб қўйишгани йўқ. Тез кунларда канал ижодкорлари ўз...
Машҳур сериал юлдузлари кимлар билан турмуш қурган?

15.08.2016, 11:27

Олтин сочли, “Муҳташам юз йил” сериалининг юлдузи Марьям Узерли айни кунларда туғилган кунини нишонлади, деб хабар берди “Lady.mail.ru” нашри. Турк сериаллари мухлислари учун машҳур турк...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1