АсосийJamiyat

Бирлашган Араб Амирликларида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига муҳим янгилик эълон қилинди

'Бирлашган Араб Амирликларида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига муҳим янгилик эълон қилинди'ning rasmi

Бирлашган Араб Амирликларида 6 ойлик мавсумий ишларда қуйидаги соҳаларга бўш иш ўринлари таклиф этилди. Бу ҳақда ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди. унга кўра:

  • supervisor (жамоа бошлиғи);
  • ошпаз;
  • ошпаз ёрдамчиси;
  • меваларни терувчи, ташувчи ва қадоқловчи.

Номзодлардан қуйидагилар талаб этилади:

  • 20-45 ёшда бўлиши;
  • инглиз тилини билиши (жамоа бошлиқлари учун);
  • хушмуомала бўлиши;
  • БААда тан олинган вакциналар (Sinopharm, Pfizer-BioNTech, Sputnik V, AstraZeneca ва Moderna) билан эмланган бўлиши;

Иш вақти: 6 кун 8+2 (over time) соатдан.

Иш ҳақи: 360 АҚШ долларидан 750 АҚШ долларигача (6 кун 8+2 тўлиқ ишлаганда).

Йўл (авиачипта), иссиқ овқат, виза харажатлари иш берувчи томонидан қопланади. Меҳнат шартномаси доирасида тиббий суғурта билан таъминланади.

Номзодлар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси – (55) 102-53-32, (55) 102-53-34;

Андижон вилояти – (95) 202-33-55;

Бухоро вилояти – (99) 708-49-98;

Жиззах вилояти – (72) 223-90-65, (72) 223-90- 66;

Қашқадарё вилояти – (97) 293-27-52, (97) 770-04-92;

Навоий вилояти – (79) 224-11-60;

Наманган вилояти – (69) 227-94-64, (69) 227-97-27;

Самарқанд вилояти – (66) 233-24-00, (66) 233-53-00;

Сирдарё вилояти – (67) 225-55-59;

Сурхондарё вилояти – (76) 222-45-22;

Тошкент вилояти – (70) 202-06-20;

Фарғона вилояти – (73) 244 40 01;

Хоразм вилояти – (62) 224-12-35;

Тошкент шаҳри – (71) 236-30-40.

Шунингдек, +998 (71) 202-33-55 (ички рақамлар: 40, 77, 88), 1282 қисқа рақами.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар