Дубай шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда шаҳзода Instagram саҳифасида пост қолдирди, дея ёзмоқда кун уз.


Дубай амирлиги тахт вориси саҳифасида қўйган суратларидан у доимгидек Навоий шаҳридан 50 км узоқликдаги БААга қарашли тувалоқ асраш масканига ташриф буюргани кўриш мумкин. Муҳаммад Ол Мактум ўтган йили ҳам айнан октябр ойида Навоийга келганди.






