Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Либерал-демократик партияси етакчиси Фумио Кисидага унинг мамлакат Бош вазири этиб сайлангани муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Давлатимиз раҳбарининг мактубида мамлакатларимизнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигида мавжуд улкан салоҳият халқларимиз фаровонлиги йўлида ҳар томонлама рўёбга чиқишига ишонч билдирилган.