1

Ўзбекистонда Этноспорт ассоциацияси тузилди

СПОРТ 08.10.2021, 17:22
Теглар: ЎзЭОАВМА
Ўзбекистонда Этноспорт ассоциацияси тузилди

Бугун, 8-октябр куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонда этноспортнинг ривожланиш истиқболлари” мавзусида халқаро конференсия бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирни Бош вазири ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ва Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раиси жаноб Нежмеддин Билол Эрдоған очиб берди.  

“Ўзбекистонда миллий спорт турларини ривожлантириш ва оммалаштириш мамлакатимиз раҳбарияти томонидан илгари сурилган муҳим ташаббуслардан бири ва номоддий маданий меросни асраш, шунингдек, аҳоли орасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ва оммалаштириш соҳасидаги асосий масалалардан биридир. Шу мақсадда ташкил этилган халқаро конференсия “Ўзбекистонни этноспорт ва миллий қадриятлар орқали кашф этинг!” шиори осида ўтказилди. Халқ ўйинлари қадимдан давлатчилик шаклланиши, жамоани бирлаштириш ва ҳимоя қилишда ҳам юксак аҳамият касб этган. Бугунги кунда, улар шахсни жисмонан соғлом, қатъиятли, сабр-матонатли, ҳозиржавоб ва маънавий етук бўлиб камол топишига хизмат қилмоқда. Бир халқнинг тарихи минг йиллар давомида шакллангани унинг моддий ва маданий бойликларида, этнографиясида акс этади. Шундай экан, фурсатдан фойдаланиб, барчага Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси очилиши ҳақида маълум қиламан”, - деди Азиз Абдуҳакимов.

Шундан сўнг Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раиси Нежмеддин Билол Эрдоған сўзга чиқиб, халқ ўйинлари ҳамда уларнинг аҳамияти ҳақида нутқ сўзлади. Бундан ташқари, юксак мартабали меҳмон юртимизга бешинчи марта ташриф буюргани ва унинг тарихи ҳамда қадриятларидан катта таассуротда эканини айтиб, сўнгги вақтда Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳамда спорт соҳаси ривожига бўлган эътиборни юксак эътироф этди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси раҳбари сифатида Ойбек Норинбаев таништирилди.  

Шунингдек, тадбирда Миллий гвардия қўмондони, генерал маёр, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси Рустам Джураев, Ўзбекистон Полвонлар миллий энциклопедияси раиси Норқули Юсупов ҳамда миллий спорт турлари бўйича федерацияларнинг масъул ходимлари сўзга чиқишди.

Таъкидлаш жоизки, ўзбек халқи кўп асрлар давомида кураш, белбоғли кураш, улоқ-кўпкари, Турон, Бойқўрғон каби миллий спортининг асосчиларига айланган курашчи-полвонлари ҳамда афсонавий чавандозлари билан машҳур бўлган. Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар туфайли ҳақли равишда Ўзбекистоннинг маданий мероси бўлган миллий спортимизни дунёга намойиш этиш имконияти пайдо бўлди.

Президентимизнинг ушбу соҳадаги ташаббуслари қаторида 2020-йил 4-ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4881-сонли ҳамда 2021-йил 5-августдаги “Сурхондарё вилоятида қорабайир зотли отларни етиштириш ва оммалаштириш ҳамда от спорти турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5213-сонли қарорларини айтиб ўтиш мумкин.

Спорт оламида миллионлаб инсонлар Японияни - карате, сумо, дзюдо, Хитойни - ушу ва кунг-фу, Кореяни - таеквондо, Англияни - футбол ва бокс, Канадани хоккей спорт турлари билан боғлашса, Ўзбекистонни кураш, белбоғли кураш, Турон, улоқ-кўпкари кабилар халқаро спорт майдонида танитади.

Мисол учун, бугунги кунда дунёнинг 130 дан ортиқ мамлакатида спортнинг  “кураш” тури ривожланган ва унинг Осиё ўйинлари дастурига киритилиши нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё спорти тарихидаги муҳим воқеалардан бири эканлигини таъкидлаш қувонарли.

Бугунги кунда Кураш халқаро ассоциацияси Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан биргаликда курашни Олимпия ўйинлари дастурига киритиш йўлида ҳар  йили ўтказиладиган тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича тизимли ишларни амалга оширмоқда.

2020-йилда “Турк дунёси пойтахти” деб эълон қилинган Хива шаҳрида ҳар йили Бутунжаҳон баҳодирлар ўйинлари федерацияси (WСФ) кўмагида Паҳлавон Маҳмуд номини абадийлаштириш мақсадида “Баҳодирлар ўйинлари” халқаро турнири ўтказилади. Турнир ўзбек халқининг буюк фарзанди, ўз даврида Марказий Осиё, Эрон, Озарбайжон, Афғонистон ва Ҳиндистонда машҳур курашчи, устоз, файласуф ва сўфий бўлган Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб ташкил этилади.

Бундай тадбирларнинг ўтказилиши, шубҳасиз, спорт туризмини ривожлантириш, имижини яхшилаш, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ва имкониятларини жаҳон миқёсида тарғиб қилиш борасида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга ёрдам беради.

Тадбир доирасида Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси, унинг раиси жаноб Нежмеддин Билол Эрдоған ҳамда Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ўртасида Миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини ривожлантиришга доир Ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бундан ташқари, Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси ва Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси ўртасида ҳам меморандум имзоланди.

Шарҳлар

Оила мазусига жиддий ёндошув зарур

27.11.2021, 22:38

2021 йил 25 ноябрь куни ЎзЭОАВМА Бош дирекцияси ва Экспертлар кенгашининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.Йиғилишда ЎзЭОАВМАга аъзо теле ва радио каналлар раҳбарлари, бош муҳаррирлари, ижодий...
"Халқаро медиа-холл ташкил этилиши муҳим тадбирларни ёритилиши учун катта замин яратди" – Акмал Саидов

15.10.2021, 10:37

Кеча хабар берганимиздек, “Халқаро медиа-холл” тантанали тарзда очилди.Тадбир давомида сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери биринчи ўринбосари Акмал Саидов Халқаро медиа-холл доимий фаолият кўрсатадиган...
Якунлар, фактлар, рақамлар,  режалар – Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти V Конгресси ниҳоясига етди

14.09.2021, 19:09

Ўзбекистон уч минг йиллик улуғвор ва муҳташам тарихга эга. Юртимизда жаҳоншумул цивилизациялар, йирик империялар, ҳавас қилса арзигулик шаҳарлар ва бебаҳо меъморий обидалар вужудга келган ҳамда...
“Ўзбекистон маданий мероси – янги ренессанс асоси” V халқаро конгресси иштирокчилари Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади

13.09.2021, 18:13

"Биз, “Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори” V Халқаро конгресси иштирокчилари, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш Бутунжаҳон жамияти аъзолари – маданият арбоблари,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1