АсосийSiyosat

Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг биринчи резолюцияси қабул қилинди

'Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг биринчи резолюцияси қабул қилинди'ning rasmi

Мамлакатимиз тарихида илк бор пандемиялар даврида ёшлар ҳуқуқлари бўйича БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши резолюцияси лойиҳаси қабул қилинди. 

Ҳужжатнинг қабул қилинишини БМТнинг ИҲКга аъзо барча 47 та давлат бир овоздан қўллаб-қувватлади. Дунёнинг 37 мамлакати ҳаммуаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон илк бор 2020 йил октябрь ойида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига уч йиллик муддатга (2021-2023) сайланган эди. Мамлакатимиз учун 169 та давлат овоз берди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар