Кеча Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари 400 нафардан камайди, 2 нафар бемор вафот этди. Шунингдек, 15 нафар кишида пневмония аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Қайд этилишича, 10 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 178637 (+378) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 15 нафари Андижон вилоятида,
- 10 нафари Бухоро вилоятида,
- 8 нафари Жиззах вилоятида,
- 5 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 4 нафари Навоий вилоятида,
- 12 нафари Наманган вилоятида,
- 36 нафари Самарқанд вилоятида,
- 9 нафари Сирдарё вилоятида,
- 7 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 25 нафари Фарғона вилоятида,
- 20 нафари Хоразм вилоятида,
- 77 нафари Тошкент вилоятида,
- 146 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга 15 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27470 нафарга етган.
Кеча уларнинг 29 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25923 нафарни ташкил қилган.