АсосийЖАМИЯТ

Президент мактаблари ўқувчилари 18 та халқаро мукофотни қўлга киритди

16 нафар ўқувчининг 18 та халқаро мукофотни қўлга киритиши Президент мактаблари тарихидаги илк шундай натижа ҳисобланади.

'Президент мактаблари ўқувчилари 18 та халқаро мукофотни қўлга киритди'ning rasmi

Ўзбекистондаги Президент мактабларининг 16 нафар ўқувчиси илк бор нуфузли "Outstanding Pearson Learner Awards" халқаро мукофотининг 18 тасига сазовор бўлди. Уларнинг 11 та натижаси жаҳон миқёсида, яна 7 таси эса Ўзбекистон бўйича энг юқори кўрсаткич сифатида эътироф этилди.

Мазкур натижалар ўқувчиларнинг 2026 йил июнь ойида ўтказилган Pearson Edexcel International GCSE халқаро имтиҳонларидаги кўрсаткичлари асосида қайд этилди.

Жумладан, 11 та натижа "Highest Mark in the World" — жаҳон бўйича энг юқори балл номинациясига лойиқ кўрилди. Уларнинг 9 таси физика, 2 таси биология фани ҳиссасига тўғри келади.

Қолган 7 та натижа эса "Highest Mark in Uzbekistan" — Ўзбекистон бўйича энг юқори балл номинациясида қайд этилди. Шундан 4 таси математика, 2 таси кимё ва 1 таси компьютер таълими фанидан қўлга киритилган.

Маълумот учун, "Outstanding Pearson Learner Awards" мукофоти ҳар йили Pearson Edexcel халқаро имтиҳонларида муайян фанлар бўйича энг юқори натижаларни кўрсатган ўқувчиларга берилади. Жорий йилда дунёнинг 85 та мамлакатидаги 740 та мактабнинг 2700 нафардан ортиқ ўқувчиси ушбу эътирофга сазовор бўлган.

Pearson — Буюк Британиянинг халқаро таълим компанияларидан бири бўлиб, унинг Edexcel таълим дастурлари 80 дан ортиқ мамлакатда ўқитилади. International GCSE сертификатлари дунёнинг кўплаб нуфузли университетлари томонидан тан олинади.

16 нафар ўқувчининг 18 та халқаро мукофотни қўлга киритиши Президент мактаблари тарихидаги илк шундай натижа ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар