АсосийDunyo

Австралияда карантин чекловлари туфайли қанча одам ишсиз қолгани маълум қилинди

'Австралияда карантин чекловлари туфайли қанча одам ишсиз қолгани маълум қилинди'ning rasmi

Австралияда коронавируснинг делта штамми тарқалиши авж олгани сабабли июнь ўрталаридан буён кескин карантин чекловлари жорий қилинган эди.

ТАСС хабар беришича, карантин чекловлари туфайли 138 мингдан ортиқ киши ишсиз қолди. Бу эса ишсизлик даражаси 4,6 фоизгача кўтарилган. Янги Жанубий Уэльс ва Виктория шаҳарларида ишсиз даражаси юқори кўрсаткични қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Австралиянинг Сидней ва Мелбурн шаҳрида аҳоли карантин чекловларига қарши намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз берган. Норозилик намойишлари чоғида 260дан ортиқ киши қўлга олинган.

 

    Бошқа янгиликлар