АсосийDunyo

Қандаҳордаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 63 тага етди

'Қандаҳордаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 63 тага етди'ning rasmi

Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятидаги шиалар масжидида жума намози вақтида портлаш содир рўй берганди.

“Бахтар” агентлиги маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида 63 киши ҳалок бўлиб, 83 киши яраланган. Портлаш рўй берган вақтда масжид ҳудудида одам кўп бўлган.  Аввалроқ мазкур теракт оқибатида 41 киши ҳалок бўлганлиги айтилган эди.

Маълум бўлишича, бу сафарги портлаш ҳам террорчи ҳудкуш ўзини портлатиши оқибатида юзага келган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада ҳам Қундуздаги шиалар масжидларидан бирида жума намози вақтида террорчи худкуш ўзини портлатиши оқибатида 120 киши ҳалок бўлган, 150 киши жароҳатланганди.

Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади

    Бошқа янгиликлар