АсосийSalomatlik

Ҳомиладор аёлларда коронавирусга қарши иммунитет шакллантириш қийин кечиши ростми? Олимларнинг фикрича...

'Ҳомиладор аёлларда коронавирусга қарши иммунитет шакллантириш қийин кечиши ростми? Олимларнинг фикрича...'ning rasmi

Ҳомиладор аёллар ўртасида тадқиқот ўтказилган тадқиқотга кўра, вакцинанинг биринчи дозаси билан ҳомиладорликнинг охирги 3 ойлигида эмланган  аёлларнинг аксариятида иммунитетнинг пасайиши кузатилган.

Бу ҳолатни Дьюк университети (Шимолий Каролина штати) олимлари кузатган ва “Science Translational Medicine”  журналида чоп этган, дея хабар бермоқда ТАССга таяниб Zamon.uz нашри.

Маълумотга кўра, айниқса, “Moderna”, “Pfizer” ва “BioNTech” препаратларидан сўнг ҳомиладор ва эмизикли аёлларда антитела пастлиги  аниқланган.

Шу билан бирга, тўлиқ эмлашдан сўнг ҳомиладор бўлмаган шунингдек, эмизикли ва ҳомиладор аёллар ўртасида миинимал фарқ борлиги, яъни эмизикли аёлларда NK-ҳужайралари сони кўпайиши кузатилган.

“Натижалар шуни кўрсатдики, ҳомиладорликнинг охирги 3 ойлигида эмас, балки бошида эмлаш ва кейинчалик кучайтирувчи дозаси йўлдош ва она сути орқали антикорларнинг тарқалишини максимал даражада оширишга ёрдам беради.", - дея хулоса қилган тадқиқот муаллифлари.

    Бошқа янгиликлар