Марказий банк 25 октябрдан хорижий валюталарнинг сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, АҚШ долларининг расмий курси яна 11.02 сўмга кўтарилиб, 10 703.02 сўмни ташкил этмоқда.
Евро курси 13.90 сўмга ошиб 12 461.53 сўм бўлди.
Бир Россия рубли эса 1.16 сўмга қимматлашиб 151,62 сўмни ташкил этди.




