Бельгия соғлиқни сақлаш вазири Франк Ванденбрук мамлакатда эпидемиологик вазият ёмонлашаётгани сабабли аҳолига мурожаат билан чиқди. Бу ҳақда Politico хабар бермоқда.
Мамлакатда коронавирус тарқалиши туфайли касалланганлар сони ортмоқда. Венденбрук аҳолидан жамоат жойларида мажбурий ниқоб тақишни ва масофадан ишлашни режимига ўтишини талаб қилмоқда.
“Рақамлар жуда ёмон кўриниш олган. Биз тўртинчи тўлқин қаршисида турибмиз. Тез орада рақамлар янада ўсиши мумкин”, - деди Ванденбрук.
Бундан ташқари, соғлиқни сақлаш вазирининг айтишича, аҳолини мажбурий эмлаш бўйича қонун ишлаб чиқаришни таклиф қилган.
Маълумот учун, ҳозирги кунда Бельгиянинг катта ёшдаги аҳолисининг 86 фоизи тўлиқ эмланган. Боюссельда эса бу кўрсаткич атиги 67 фоизни ташкил этади.