АҚШнинг Айдахо штати Боисе шаҳридаги савдо марказида юз берган отишмада камида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат маҳаллий полиция бўлимига таяниб ТАСС хабар берди .
"Айни пайтда бизда камида олти киши жароҳатлангани ҳақида маълумотлар бор”, дейди полиция вакили шунингдек улар орасида бир нафар ҳуқуқ тартибот ходими ҳам борлигини таъкидлаб. "Афсуски, икки киши ҳалок бўлди", – дейди у.
Маълумотга кўра, отишмада гумонланувчи қўлга олинди. Полиция вакилининг таъкидлашича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларида унинг шериклари борлигига ишониш учун асос йўқ.
Воқеа юзасидан ҳозирда текширув ишлари олиб борилмоқда.






