АсосийИҚТИСОДИЁТ

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан рўйхатга олинган тижорат банкларининг умумий сони 32 тани ташкил этади

2021 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан рўйхатга о...

'Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан рўйхатга олинган тижорат банкларининг умумий сони 32 тани ташкил этади'ning rasmi

2021 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан рўйхатга олинган тижорат банкларининг умумий сони 32 тани ташкил этди, шундан 13 таси давлат улуши иштирокидаги, 5 та хусусий, 8 та чет эл капитали иштирокидаги ва 6 та акциядорлик тижорат банклари. Бу ҳақда Ўзбекистон банклари Ассоциацияси томонидан АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Матбуот анжумани давомида “Ahbor-Reyting” Рейтинг агентлиги раҳбари Мухирбой Рахимов ва Ўзбекистон банклари ассоциацияси, Департамент директори ўринбосари Санжар Мусахўжаевлар кўплаб маълумотларни очиқлади.

““Ahbor-Reyting” Рейтинг агентлиги – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 9 ноябрдаги 427-сонли қарори ижроси юзасидан тижорат банкларига, суғурта компанияларига ва лизинг корхоналарига, қимматли қоғозлар эмитентларига, ломбардларга, микрокредит ва бошқа корхоналарга рейтинг баҳолаш хизматларини кўрсатиш мақсадида ташкил қилинган Ўзбекистондаги биринчи рейтинг агентлигидир.

Ўзбекистон банклар ассоциацияси таркибидаги “Ahbor-Reyting” Рейтинг агентлиги – масъулияти чекланган жамияти, 1996 йилдан буён тижорат банклари, суғурта компаниялари, лизинг компаниялари, баҳолаш ташкилотлари, қимматли қоғозлар чиқарувчи корхоналар, менежмент компаниялари, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар ва бошқаларга рейтинг ва бошқа зарур ахборот-таҳлил хизматларини кўрсатиб келмоқда.

2005 йил декабрь ойида “Ahbor-Reyting” рейтинг агентлиги Марказий Осиё минтақасида биринчи бўлиб Осиё кредит рейтинг агентликлари Ассоциациясининг (Association of Credit Rating Agencies in Asia - ACRAA) аъзолигига қабул қилинди ва Осиё, Европа, Америка ва СНГ давлатларидаги етакчи ҳалқаро рейтинг агентликлари билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Миллий рейтингни берилиши ва унинг доимий мониторинги “Ahbor-Reyting” агентлиги томонидан ишлаб чиқилган рейтинг баҳони аниқлаш ва мониторинг ўтказиш бўйича методик кўрсатмалар ва тартиблар доирасида амалга оширилади. “Ahbor-Reyting” Рейтинг агентлиги томонидан қўлланиладиган барча рейтинг усуллари ва тартиблари Осиё кредит рейтинг агентликлари Ассоциацияси (Association of Credit Rating Agencies in Asia - ACRAA) ҳамкорлигида бевосита кўрсатмаси асосида рейтинг стандартлари ва методикаси талабларига мос ҳолда ҳамда ҳалқаро қабул қилинган этика нормалари асосида ишлаб чиқилган. “Ahbor-Reyting” Рейтинг агентлигининг методологик базаси иқтисодиётнинг банк, суғурта, лизинг, инвестиция ва бошқа тармоқларини ўз ичига қамраб олади. Белгиланган масалаларни ҳал қилиш мақсадида “Ahbor-Reyting” рейтинг агентлиги институционал ва продуктив рейтинг йўналишини изчил ривожлантирмоқда, маълумотларни ёритиш тизимини яхшиланишига ёрдам бермоқда ҳамда Ўзбекистон молия хизматлари бозорида рейтинг изланишлар олиб бормоқда.”

“Ahbor-Reyting” рейтинг агентлиги томонидан Ўзбекистон тижорат банкларида тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатиш сифати рейтингини аниқлаш бўйича таҳлил қилинди ва 2019 йиллик якуни бўйича хизмат  кўрсатиш  сифат  рейтингини аниқлаш бўйича  сўровнома  ўтказилди.

Мазкур сўровномада қатнашган 1549 та респондентлар иқтисодиётнинг қуйидаги тармоқларида фаолият юритишади:

Савдо - 279 та ёки 18,0 фоиз;

Хизмат кўрсатиш - 208 та ёки 13,0 фоиз;

Ишлаб чиқариш - 617 та ёки 40,0 фоиз;

Қишлоқ хўжалиги - 35 та ёки 2,0 фоиз;

Умумий овқатланиш -16 та ёки 1,0 фоиз;

Қурилиш соҳаси - 466 та ёки 3,0 фоиз;

Бошқа соҳалар -353 та ёки 23,0 фоиз.

“Ahbor-Reyting” рейтинг агентлиги томонидан 2019 йилда  амалга оширилган консальтинг хизматлари бўйича бажарилган ишлар тузилмасини таҳлил қилганимизда, тижорат банклари ва ломбард корхоналари агентликнинг аналитик тадқиқотларининг асосий иштирокчиси ҳисобланиб, 2019 йилда уларнинг улуши агентлик томонидан бажарилган консальтинг хизматларининг 70%га тўғри келади. 2020 йилда  амалга оширилган консальтинг хизматлари бўйича бажарилган ишлар тузилмасининг таҳлилидан кўриниб турибдики, тижорат банклари ва ломбард корхоналарининг улуши ўсганлиги намоён бўлмоқда.

“Ahbor-Reyting” рейтинг агентлигининг рейтинг хизматлари тижорат банкларининг кредит рейтинги ва суғурта компанияларнинг рейтинглари асосий ўринни эгаллаб, яъни 65% дан ортиғини ташкил этади.

Шу билан биргаликда “Ahbor-Reyting” рейтинг агентлигининг асосий йўналиши тижорат банклари, суғурта, лизинг корхоналари, ломбардлар ва микрокредит ташкилотлари ҳамда қимматли қоғозлар эмитентларини миллий шкала асосида рейтинг баҳолаш ҳисобланади. Бунда, Агентликнинг бажарган ишлари хажмининг 88% ини рейтинг хизматлари ташкил этади.(консальтинг хизматлар-12%).

    Бошқа янгиликлар