АсосийIqtisodiyot

Импорт қилинадиган айрим товарлар 3 йил муддатга божхона тўловларидан озод этилади

'Импорт қилинадиган айрим товарлар 3 йил муддатга божхона тўловларидан озод этилади'ning rasmi

Импорт қилинадиган техника, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар 3 йил муддатга божхона тўловларидан озод этилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунучилик палатаси депутати Шухрат Шарофиддинов маълум қилмоқда.

Унга кўра, ушбу маълумот кеча, 27 октябрь куни Қишлоқ хўжалигида кластер тизимини ривожлантириш масалаларига бағишлаб куни кеча ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари томонидан маълум қилинган. 

"Йиғилишда техника сотиб олиш бўйича кредитларнинг 10 фоиздан юқори қисми давлат томонидан қоплаб берилиши, кластер ва фермерлар томонидан импорт қилинадиган техника, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар божхона тўловларидан 3 йил муддатга озод этилиши айтилдики, бу минг-минглаб фермерларни хурсанд қилди, ниҳоятда мамнун этди. Зеро, бунинг натижасида кластер ва фермерлар техникани 35 фоизгача арзон харид қилиш имкониятига эга бўлади", - дейилади қуйи палата Ахборот хизмати томонидан тақдим этилган хабарда. 

    Бошқа янгиликлар