АсосийIqtisodiyot

“Ўзбекистон темир йўллари” импорт қатновида хомашё юклари ташувига 25 % чегирма тақдим этади

'“Ўзбекистон темир йўллари” импорт қатновида хомашё юклари ташувига 25 % чегирма тақдим этади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан “очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф–5689-сонли фармойиш ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасидаги ишлаб-чиқариш корхоналарини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан 2021 йил 1 ноябрдан импорт қатновида хомашё юкларини “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги темир йўл станцияларига ташишда 25% миқдорида чегирма тақдим этилганлигини эълон қилади.  

 

Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, товарларнинг коди ва импорт қилинадиган хом-ашё рўйхати қуйидаги иловада тақдим этилган.

 

 

 

    Бошқа янгиликлар