АсосийSalomatlik

Коронавирусга қарши вакцина шамоллашда ҳам самара берадими?

'Коронавирусга қарши вакцина шамоллашда ҳам самара берадими?'ning rasmi

​​COVID-19 дан эмланиш нотипик пневмония ва шамоллашдан ҳимоя қилиши мумкин.

Аввал, гриппдан эмланиш бошқа респиратор касалликлар ва ҳатто COVID-19 дан ҳимоя қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Америка олимларининг янги тадқиқоти кўрсатишича, коронавирусга қарши вакциналар ҳам ўхшаш самара бериши мумкин.

Шимоли-Ғарбий университет мутахассилари коронавируснинг бошқа турлари билан кесишувчанлигини аниқлаш учун COVID-19 дан эмланганларнинг қон плазмасини ўргандилар.

Натижалар кўрсатишича, SARS-CoV-2 га кесишувчан-реактив антитаначалар, потенциал даражада, SARS-CoV-2 дан ва пастроқ даражада мавсумий коронавирусдан ҳимоя қилиши мумкин.

Шунингдек, тадқиқот нотипик пневмонияга қарши эмланган сичқонлар SARS-CoV-2 га нисбатан ҳам кесишувчан иммунитетга эга эканлигини кўрсатди.

Аввал бошдан ўтказилган мавсумий коронавирус бошқа коронавируслардан ҳимоя қилиши мумкинлиги ҳам яна бир муҳим кашфиётни касб этди.

Тадқиқот муаллифларининг фикрига кўра, олинган маълумотлар бир оилага мансуб коронавирусларга қарши универсал вакциналар учун истиқбол яратади.

    Бошқа янгиликлар