Нью-Йоркнинг янги сайланган мери Эрик Адамс дастлабки уч ойлик маошини биткоинда олишни режалаштирмоқда. Келажакда эса шаҳарни криптовалюталар марказига айлантирмоқчи. Бу ҳақда у ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилган.
“Нью-Йоркда доимо олдинга интиламиз, шунинг учун дастлабки уч ойлик маошимни биткоинда олишни режалаштиряпман,. Нью-Йорк криптовалюталар ва бошқа инновацион саноат марказига айланади. Кутинг!”, — деб ёзди Адамс.
Унинг бу пости биринчи ойлик маошини биткоинда олишни истаётганини ёзган Маями мери Френсис Суаресга жавоб тариқасида ёзилди.






