ОФК кубоги-2021 финал учрашувида “Насаф” Баҳрайнда “Ал-Муҳаррақ” клубига қарши майдонга тушди.
Кутилмаганда учрашувнинг 2-дақиқасида футболчиларимиз ўз дарвозаси тўридан тўп олиб чиқди. Маҳмуд Ал Марди зарбасидан кейин “Насаф” дарвозабони хатога йўл қўйди, - 1:0. Танаффусга қадар ҳисобда ўзгариш бўлгани йўқ.
Иккинчи бўлимни “Насаф” кутилганидек ҳужумлар билан бошлади. Вазиятларнинг бирида Суҳроб Нуруллоевнинг зарбасидан сўнг дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 74-дақиқага келиб “Насаф” футболчиларининг эҳтиётсизлиги туфайли “Насаф” ўз дарвозаси тўридан навбатдаги голни олиб чиқди, - 2:0.
Йўқотадиган нарсаси қолмаган “Насаф” яна ҳужумларга ташланиши қимматга тушди. 80-дақиқада “Ал-Муҳаррақ”нинг бразилиялик ҳужумчиси Флавио қарши ҳужум орқали жамоасининг учинчи голини урди, - 3:0.
Шу тариқа, учрашувда мазкур ҳисоб сақланиб қолди ва “Насаф” ОФК кубогини бой бериб қўйди.
ОФК кубоги-2021
“Ал-Муҳаррақ” – “Насаф” – 3:0
Голлар: Маҳмуд Ал Марди (2), Ҳусайин Сабба (74), Флавио (80)