АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили мамлакатдаги вазият юзасидан Европа ва Осиёга сафар қилади. Бу ҳақда Уест Twitter ўзининг саҳифасида маълум қилган
"Бугун Афғонистон масаласини иттифоқчи ва ҳамкорлар билан муҳокама қилиш учун Европа ва Осиёга жўнаб кетяпман. Халқаро ҳамжамият самарали сиёсат юритиш учун биргаликда ҳаракат қилиши лозим", — деган Уест.
У ташрифи тўғрисида бошқа маълумотларни очиқламаган, дея хабар беради Zamon.uz
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Уест биринчи бўлиб Брюсселга боришини маълум қилган. У ерда иттифоқчилар билан маслаҳатлашув ўтказилиши қайд этилган. Шу билан бирга унинг Москвага ташрифи ҳам кутилмоқда.
Аввалроқ Залмай Халилзод АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили лавозимидан истеъфога чиққанди.






