АсосийJamiyat

Ўзбекистон фуқароларини Словакияга ишга жалб қилиш бўйича меморандум имзоланди

'Ўзбекистон фуқароларини Словакияга ишга жалб қилиш бўйича меморандум имзоланди'ning rasmi

Бугун Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Х.Умаров, Словакия Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Я.Бори ва «SLOVMEDIA SK s.r.o.» кадрлар агентлиги вакили Т.Брецк иштирокида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Ўзбекистонда хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун яратилган имконият ва имтиёзлар, хусусан, касб ва чет тилларига ўқитиш, хорижда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилиб, юртдошларимизни Словакияда ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва «SLOVMEDIA SK s.r.o.» кадрлар агентлиги ўртасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Словакия Республикасига ташкиллаштирилган тарзда ишга жалб қилиш бўйича меморандум имзоланди.

Мазкур меморандум доирасида фуқароларни  

юк машиналари ҳайдовчиси йўналиши бўйича ишга юбориш кўзда тутилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар