1

Youtube лайк ва дислайк бўйича сиёсатини қайта кўриб чиқишга қарор қилди

HI-TECH 11.11.2021, 13:53
Youtube лайк ва дислайк бўйича сиёсатини қайта кўриб чиқишга қарор қилди

Бундан буён маълум бир видеога нисбатан антипатия миқдори контенти томошабинлардан яширилади. Бу ҳақда "Корреспондент"га таяниб "Замон" ёзмоқда. 

Қайд этилишича, компания шу йилнинг ёзида тажриба ўтказган ва дислайк ҳисоблагичларининг йўқлиги фойдаланувчиларнинг хатти-ҳаракатига ижобий таъсир кўрсатишини аниқлаган.

Жамоанинг таъкидлашича, одамлар кўпинча кўп сонли дислайкларга таяниб у ёки бу видеони кўрмайди.

“Биз ижодкорлар муваффақиятга эриша оладиган ва ўзларини хавфсиз ифода этиш кучини ҳис эта оладиган инклюзив ва ҳурматли муҳит яратмоқчимиз”, — дейилади YouTube  баёнотида.


Шу билан бирга, лайк қўйиш имконияти сақланиб қолинади. Ёқтирмаганлар ҳақидаги маълумотлар YouTube Studio'да видео ижодкорлар контенти самарадорлигини баҳолаш учун мавжуд бўлиб қолади. Аммо контент фойдаланувчилари ҳисоблагични кўриш қобилиятини йўқотади.
Видеохостинг матбуот хизмати ушбу чораларни “томошабинлар ва муаллифлар ўртасидаги ҳурмат мулоқотини таъминлаш учун” кўрилганини қўшимча қилди. YouTube ўзгаришлар бугундан бошлаб барча фойдаланувчилар учун босқичма-босқич жорий этилишини айтди.

Маълумот учун, аввалроқ Youtube ва Google энди иқлим ўзгаришига қарши бўлган саҳифаларни реклама ва тўловлардан маҳрум қилгани ҳақида хабар берилганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1