АсосийIqtisodiyot

Россиядан Ўзбекистонга 5 та махсус йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади

'Россиядан Ўзбекистонга 5 та махсус йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади'ning rasmi

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан “Волжский-Тошкент” йўналишида 483-сонли йўловчи поездининг 5 та махсус рейси йўлга қўйилади.  Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилди. 

Мазкур поездлар 2021 йил 15, 19, 22, 26, 29 ноябрь кунлари соат 20:57 да “Волжский-Тошкент” йўналишида ҳаракатини амалга оширади.  

Ушбу поездларга фақат бир томонга, яъни “Волжский-Тошкент” йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни электрон тарзда ҳам сотиш йўлга қўйилган.  

Россиядаги юртдошларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти веб-сайти орқали е-ticket.railway.uz  дан чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин.

 

 

 

    Бошқа янгиликлар