1

Андижон прокуратураси ходими 15 минг доллар пора билан қўлга тушди

ЖИНОЯТ 13.11.2021, 21:16
Андижон прокуратураси ходими 15 минг доллар пора билан қўлга тушди

Андижон вилояти прокуратураси ходими катта миқдорда пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати "Даракчи"га маълум қилди.

"12 ноябрь куни соат тахминан 23:00 ларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Андижон вилояти прокуратураси ходими 15 000 АҚШ доллари олган вақтида ушланган" дейилади, Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов тақдим этган маълумотда.

Ҳозирда терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1