Нидерландиялик 46 ёшли Жованни ван Бронкхорст "Рейнжерс" бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
"Ушбу клубга мураббий сифатида қайтганимдан хурсандман. Ўзимни жуда омадли ҳис қилмоқдаман. Бу клубда яхши футболчилар бор. Бу таркиб билан яхши натижаларга эриша оламиз. Бизни янги давр кутиб турибди", - деди ван Бронкхорст.
Эслатиб ўтамиз, Жованни 1998-2001 йилларда "Рейнжерс"да тўп сурган.






