Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов, Кремлда Ўзбекистон ва Россия етакчиларининг учрашуви бошланганлиги ҳақида хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Россияга жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Учрашувда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.






