1

Rolls-Royce энг тезкор электр самолётни яратди

HI-TECH 20.11.2021, 20:02
Теглар: электр самолёт
Rolls-Royce энг тезкор электр самолётни яратди

Rolls-Royce компанияси энг тезкор электр самолётни яратганини эълон қилди. Бу ҳақда CNBC хабар берди

Қайд этилишича, самолёт соатига 623 км тезликда ҳаракатлана олади. Унга “Инновациялар руҳи” номи берилди.

Rolls-Royce компанияси халқаро аэронавтика федерациясига учта ариза топширмоқчи. Максимал тезлик 555,9 км/соат 3 км масофада, тезлик 523,1 км/соат 15 км масофада ва 202 сонияда 3 минг метр баландликка кўтаришни режалаштирмоқда. 

Компания томонидан яратилган илк самолёт парвози сентябрь ойида амалга оширилган бўлиб, ўшанда у тахминан 15 дақиқа парвоз қилган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1