АсосийDunyo

"Толибон" ҳаракати мамлакатнинг уч ойлик даромад ҳисоботини тақдим этди

'"Толибон" ҳаракати мамлакатнинг уч ойлик даромад ҳисоботини тақдим этди'ning rasmi

“Толибон” Молия вазирлиги ҳаракатнинг уч ойлик ҳисоботини тақдим этди. Бу ҳақда “Спутник” хабар берди

Қайд этилишича, сўнгги 78 иш кунида “Толибон” ғазнасининг даромади 26,915 миллиард афғоний (283,3 миллион доллар) ташкил этган. “Толибон” ҳаракати матбуот котиби ўринбосари Аҳмаддулоҳ Восиқ даромадларнинг вилоятлар бўйича қандай тақсимланганини маълум қилди. 

Пактиё – 617 миллион афғоний (6,5 млн доллар)

Қандаҳор – 607 миллион афғоний (6,4 млн доллар)

Қундуз - 269 миллион афғоний (2,8 млн доллар)

Нангарҳор - 186 миллион афғоний (2 млн доллар)

Балх - 157 миллион афғоний (1,7 млн доллар)

Ҳильменд - 124 миллион афғоний (1,3 млн доллар)

Ҳирот - 37 миллион афғоний (390 минг доллар)

Фарёб - 29 миллион афғоний (305 минг доллар)

Бағлон - 25 миллион афғоний (263 минг доллар)

Майдан-Вардак - 21 миллион афғоний (221 минг доллар)

Бодғис - 19 миллион афғоний (200 минг доллар)

Таҳор, Парвон ва Хўст – ҳар бирида 18 миллион афғоний (190 минг доллар)

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар